Қирғизистонлик UFC чемпиони 8 июнь куни октагонга кўтарилади
Ads

Қирғизистонлик UFC чемпиони Валентина Шевченко кейинги жангини 8 июнь куни ўтказиши мумкин. Бу ҳақида ESPN.com нашри хабар бермоқда.

Тарқалган хабарларга кўра, Шевченко Жессика Айга қарши Чикагода ташкиллаштириладиган UFC 238 турнири доирасида октагонга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, қирғизистонлик Валентина Шевченко UFC 231 турнири доирасида Жоанна Енжейчикни мағлуб этиб ўта енгил вазн чемпионлик камари соҳибига айланганди.