Қирққа кираётган Суареснинг иштаҳаси очилиб кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер Майами» ҳужумчиси Луис Суарес ҳали ҳам юқори даражада гол уришни давом эттирмоқда. Уругвайлик форвард МЛС доирасидаги «Коламбус Крю»га қарши баҳсда (2:2) яна бир бор ўзини кўрсатиб, голли сериясини узайтирди. 

Шу тариқа, 39 ёшли футболчи сўнгги тўрт учрашувда жами етти бор рақиб дарвозасини ишғол этди, шунингдек, бир голли узатма муаллифи ҳам бўлди.

Ушбу давр мобайнида Суарес «Филадельфия Юнион» дарвозасига хет-трик йўллаган, «Чикаго Файр»га қарши ўйинда икки марта гол урган ва «Монреал» билан баҳсда бир бор аниқ зарба йўллашга муваффақ бўлган.

Жорий мавсум МЛС мусобақасида Суарес 14 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та голли пас қайд этган. Қизиғи шундаки, ўтган мавсумда у бутун кампания давомида 32 та учрашувда иштирок этиб, худди шунча – 10 та гол уришга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!