Қишда

"Барселона" ярим ҳимоячиси Карлес Аленья қишки трансферлар ойнаси чоғида "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин.

Маълум бўлишича, "шпорлар" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Барселона" ярим ҳимоячиси диққат билан кузатиб бормоқда ва уни жамоадан кетиши мумкин бўлган Кристиан Эриксенни ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

21 ёшли футболчининг хизматларига Почеттино анча вақтдан буён қизиқиб келади. "Тоттенхэм" 2017 йили ҳам уни харид қилишга уриниб кўрган.

Эслатиб ўтамиз, Аленья Ла Лиганинг жорий мавсумида 1 маротаба майдонга тушди.