
Қишки трансферлар ойнаси рамзий жамоаси (Трансфермаркт)
Европада қишки трансферлар орасида бир қатор йирик трансферлар амалга ошди. Бундан ташқари, ўз клубида ўйин амалиётига эга бўлмаётган айрим футболчилар ижараси асосида бошқа клубга кўчиб ўтди.
Мазкур трансферлар ичида легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор ва у ҳозирча қишда амалга оширилган энг қиммат учинчи трансфер бўлиб турибди (Мармуш ва Кварацхелиядан кейин).
Қуйида биз сизга қишки трансферлар ойнаси рамзий жамоасини тақдим этамиз:
Дарвозабон: Кински, "Славия"дан "Тоттенхэм"га (16 миллион евро)
Ҳимоячилар: Витор Рейс "Палмейрас"дан "Сити"га (37 миллион евро), Ҳусанов "Ланс"дан "Сити"га (40 миллион евро), Агбаду "Реймс"дан "Вулверхэмптон"га (20 миллион евро).
Ярим ҳимоячилар: Кекере "Лион"дан "Комо"га (15 миллион евро), Фофана "Ан-Наср"дан "Реймс"га (20 миллион евро), Альмада "Ботафого"дан "Лион"га (ижара).
Ҳужумчилар: Кварацхелия, "Наполи"дан ПСЖга (70 миллион евро), Антони МЮдан "Бетис"га (ижара), Коло-Муани ПСЖдан "Ювентус"га (ижара), Мармуш "Айнтратх"дан "Сити"га (70 миллион евро).
Фикрлар
Олға бос.