"Қизил иблислар" форварди Санчони МЮда кутмоқда

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Боруссия Дортмунд" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо атрофидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

"Санчо билан ажойиб тандем ҳосил қилишимиз мумкин. У - янги авлоднинг энг зўрларидан бири. Жейдон билан бирга МЮда тўп суришга умид қиламан. Жейдон ижодкор футболчи. Бу ҳозирги футболда муваффақиятга эришиш учун энг муҳим хислатлардан бири", - дейди Рэшфорд.

Олдинроқ, "қизил иблислар" "асаларилар" билан футболчининг трансфери бўйича музокараларга киришишга тайёр эканлиги хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!