Қизил карточка, пенальти, 5 та гол - камбэк амалга оширган "Реал" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Ла Лига 3-туридан ўрин олган "Реал Бетис" - "Реал" Мадрид беллашуви якунланди. 

Дастлаб, Вальверде ҳисобни очган бўлса, мезбонлар Аисса Манди ҳамда Карвальюнинг голлари эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олди. Бироқ ўзида ирода топа олган мадридликлар 48-дақиқада тарози паллаларини тенглаштирди. Бу вазиятда "Бетис" футболчиси Эмерсон ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ўйинга сўнгги нуқтани 82-дақиқада Серхио Рамос қўйди.

Ушбу натижадан кейин "Реал Бетис" онлайн турнир жадвалида ўринни эгаллаб турган бўлса, "Қироллик клуби" поғонани банд этган.

  • 90+8'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+6'

    Ўйин сўнгини фаоллик билан ўтказмоқда.

  • 90+5'

    Бензема ўйин давомида 5-бор офсайдда қолиб кетди.

  • 90+3'

    Каземиро рақиб зарбалари йўлига тўғаноқ бўлмоқда.

  • 90+1'

    Аисса Манди сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Бартранинг узатмасига Монтоя кўнгилдагидек зарба бера олмади.

  • 87'

    Бензема офсайдда қолиб кетди.

  • 84'

    Ҳисобда олдинга чиқиб олган меҳмонлар фаолликни тўхтатмаяпти.

  • 82'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Тўп қаршисига яқинлашган Рамос паненка усулида дарвозани ишғол қилди.

  • 80'

    Майораль тўпга зарба бера олмаган вазият ВАРда кўрилиб, пенальти белгиланди. Бартра тўпни қўли билан ўйнади, дея баҳоланди.

  • 79'

    Майораль жарима майдони ичига кириб борди, бироқ зарба йўллай олмади. Ҳимоячи унга ҳалал беришни уддалади.

  • 78'

    "Реал" Мадрид босим уюштирмоқда. Уларга гол кўпроқ керакдек кўринмоқда.

  • 76'

    Карвальюнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Куртуа қайтарди. Ўйинга фаоллик қайтди.

  • 75'

    Майоралнинг майдондаги илк кўзга кўринарли иши ўйиндан ташқари ҳолатда қолиш бўлди.

  • 73'

    Фекир ҳам захирага олинди. Унинг ўрнини Лоренсо Морон тўлдирди.

  • 72'

    Ўйини чиқмаган Йович ўрнига Майораль баҳсни давом эттиради.

  • 69'

    Монтоя майдонга тушди. У Санабрияни алмаштирди.

  • 68'

    Жарима тўпини ижро этган Рамоснинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

  • 67'

    Эмерсонга қизил карточка кўрсатилди. Бразилиялик футболчи бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Йовични тўхтатиб қолган эди.

  • 66'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Пенальти эҳтимоли текширилмоқда.

  • 64'

    Йович бирга-бир вазиятга чиқиб борди, кучсиз бўлса-да зарба берди. Бироқ ён ҳакам унинг воқеалар ривожидан илгарилаб кетганини маълум қилди.

  • 63'

    Хоакин майдондан олинди. Унинг ўрнига қолган вақт давомида Тельо ҳаракат қилади.

  • 62'

    Майдон эгаларининг тезкор қарши ҳужуми позицион ҳужумга айланиб кетди.

  • 61'

    Йовичнинг Бенземага узатмасини Бартра қайтарди.

  • 59'

    Фекир бир рақибидан ўтди, аммо бошқаси уни йиқитди.

  • 57'

    Карвахаль рақибнинг комбинациясини тушуниб, уни тўхтатди.

  • 55'

    Фекирнинг навбатдаги харбаси кучли, лекин ноаниқ эди.

  • 53'

    Хатога йўл қўйган Модрич тўпни олиб қўйган рақибини чалди ва сариқ карточка олди.

  • 52'

    Ўйин жуда шиддатли руҳда давом этмоқда. Жамоалар марказда тўхташни ҳаёлига ҳам келтирмаяпти.

  • 51'

    Барчаси жойида. Ҳакам марказга ишора қилди.

  • 50'

    Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, офсайдни текширишни сўради.

  • 48'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Карвахалнинг узатмасидан кейин Эмерсон ўз постини ишғол қилиб қўйди.

  • 47'

    Бўлим бошида олдинга ўтган Менди воқеалар ривожидан илгарилаб кетган эди.

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Иско майдонга тушди. У Эдегор ўрнида ҳаракат қилади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар яшил майдонга қайтмоқда. Навбат бизники!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Таймни гол билан якунлаш истагида олдинга ўтган Рамос ҳужумда фол ишлатди.

  • 45+2'

    Карвахалнинг узатмаси Каземирогача етиб бормади. Ҳимоячилар уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Кросс жароҳат билан ўйнайтган экан. Зидан унинг ўрнига Модрични ўйинга туширди.

  • 45'

    Кросснинг идеал узатмасидан сўнг дарвозабон қаршисида қолган Бензема дарвозани мўлжалга олди. Мезбонлар кипери ўз ўрнида

  • 44'

    Ферлан Мендининг фаол ҳаракатларини Йович кўкка совурди.

  • 42'

    Фекирнинг финтига алданган Карвахаль уни чалиб йиқитди. Бунинг учун ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 42'

    Зидан шогирдлари ўтказилган голлардан кейин ўзига кела олмаяпти.

  • 40'

    Кросснинг стандарт вазиятдан узатган тўпига Рамос ноаниқ зарба берди.

  • 37'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Гол урган мезбонларнинг иштаҳаси очилди. Бу сафар Карвальюнинг кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Куртуа бу сафар яқин бурчакдан тўп ўтказиб юборди.

  • 35'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Қанотдан узатилган тўпни Аисса Манди дарвозага йўллади. Куртуа бу сафар ҳеч нима қила олмади.

  • 34'

    Мезбонларнинг ҳужумлари ҳам анча хавфли тус ола бошлади.

  • 33'

    "Қироллик клуби" вакиллари прессинг қилиб, қарши ҳужумларда ўз омадини синамоқда.

  • 31'

    Рамос ва Менди ҳимоядан чиқишда ажойиб мастер-класс ўтишди.

  • 30'

    "Реал" Мадрид жарима майдонига кира олмаётган мезбонлар марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 28'

    Каземиро марказда рақибини қўполлик билан тўхтатди.

  • 25'

    Рақиб жарима майдончаси ичидаги икки шеригига тўпни қулай узатиб берган Кросснинг пасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 23'

    Каналеснинг марказга узатган тўпини Варан қайтарди.

  • 22'

    Эдегорнинг узатмасини Йович тушунмади. Акс ҳолда, сербиялик бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.

  • 20'

    Фекир жамоасининг чиройли ҳужумига яхши якун қўя олмади.

  • 18'

    "Реал" Мадрид футболчилари рақибга қараганда бироз фаол ўйин кўрсатмоқда.

  • 16'

    Жамоалар хавфли ҳужумларни тиндирмаяпти. Рамос бу сафар ҳимоя марказида фаоллик кўрсатди.

  • 15'

    Бу сафар ҳужум марказида Рамос пайдо бўлди ва дарвозага зарба йўллади. Бироқ унинг уриниши бироз ноаниқ кетди.

  • 14'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Бензема ўнг қанотдаги ажойиб ҳаракатларидан сўнг марказга тўп узатди. Ҳужум марказига етиб келган Вальверде дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олди.

  • 12'

    Эмерсон огоҳлантирилди.

  • 12'

    Каземиро Эмерсон билан тўқнашиб кетди. Бразилияликка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 11'

    Мадридликлар прессингда яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 9'

    Елкама-елка курашда Эдегор имкониятни рақибига бой берди.

  • 7'

    Санабриянинг хавфли зарбасидан кейин Куртуа суперсейв намойиш этди.

  • 6'

    Менди қулай вазиятда пас ўрнига зарба берди. Унинг қарори хато эканлигини ижродан кейин барча тушуниб етди.

  • 5'

    Кетма-кет иккита бурчак зарбасини ижро этган мезбонлар ҳеч нимага эга бўлмади.

  • 4'

    Фекирнинг яқин масофадан берган зарбаси Варанга тегди ва майдонни тарк этди.

  • 2'

    Бензема ўйиндан ташқари ҳолатдан гол урди.

  • 2'

    Илқ дақиқадаёқ мезбонлар олдинга ўтди. Бироқ Менди яхши ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.

  • 1'

    Учрашув старт олди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Беллашув бир неча дақиқалар ичида бошланади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Эътиборингиз марказида эканлигимиздан хурсандмиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!