"Қизилқум" - АГМК. Матнли трансляция
Воқеалардан онлайн хабардор бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туринг.
Бироздан сўнг Суперилига 19-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК учрашуви старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+3

Ўйин ўз якунига етди. Қизиқарли баҳсда ҳисоб очилмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
- 92
Кенжабоевда жуда яхши вазият вужудга келди, аммо бироз ноаниқ.
- 90

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89
Боакенинг ажойиб зарбасидан сўнг Нестеров тўпни қайтарди.
- 88

Йўлдошевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 87
АГМК катта куч билан олдинга ўтмоқда.
- 85
Фортесда яхши вазият вужудга келди. Унинг кучсиз зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 82

Гадоев ўрнига Фортес майдонга тушди.
- 81
АГМК фойдасига жарима зарбаси. Ҳусниддин Ғофуров тўп ёнида.
- 80

Валижон Раҳимов вақтни чўзгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 76
"Қизилқум" сўнгги дақиқаларда устунликни ўз тарафига оғдира олди.
- 75

Касьян ўрнига Боаке майдонга тушди.
- 69
Гадоевда яхши имконият вужудга келди, аммо ҳимоячилар тўпни ундан олиб қўйди.
- 68

Азимов Муҳсин Убайдуллаев ўрнига майдонга тушди.
- 65
Санжар Шоаҳмедовнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 62
"Қизилқум" футболчилари очиқ дарвозага тўпни киритиб юбора олмади.
- 6

"Қизилқум" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 58
Григалашвили жарима майдони ичига кириб борди, аммо узатмага аниқлик етишмди.
- 57
Кенжабоевдан АГМК футболчиси осонлик билан тўпни олиб қўйди.
- 56
Жокичнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди.
- 55

Акром Комиловга сариқ карточка кўрсатилди.
- 55
Майдон марказида "Қизилқум" футболчисига нисбатан жиддий тарза ўйин қоидаси бузилди.
- 53
"Олмалиқ" футболчисининг қўлига тўп тегиб кетди. Навоийликлар жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 51

"Қизилқум" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 50
Ғофуровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Нестеров қайтариб юборди.
- 49
"Қизилқум" олдинга ўтди. Рақиб ҳимоячилари тўпни тўхтатди.
- 47

Муҳсин Убайдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 45

Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди.
- 45

Биринчи бўлимга ҳеч қанча вақт қўшиб берилмади. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 0:0.
- 45
Ҳусниддин Ғофуровнинг жарима зарбасидан берган узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтариб юборди.
- 43
Миржамол Қосимовнинг узатмасидан сўнг Касьян яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ зарба кучсиз.
- 42
Салим Мустафоевнинг узатмасидан сўнг Мате Ватсадзе бош билан зарба йўллади. Валижон Раҳимов тўпни қайтард.
- 41
АГМК футболчилари ҳимояда тўпни олдирди ва тезлик билан қайтариб олди.
- 39
Ҳусниддин Ғофуровга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди.
- 35

Касьяньнинг жарима майдончаси ташқарисидан тепган тўпи ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.
- 33
Тўп учун курашда АГМК футболчиси Жокич ўйин қоидасини бузди.
- 33

"Қизилқум" бурчак зарбаси амалга ошириб берди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди.
- 32

АГМК фойдасини бурчак зарбаси.
- 31
Ислом Кенжабоев АГМК ҳимоячисини бир ўзи ёриб кириб кетди, аммо сўнгги зарбага аниқлик етишмади.
- 31
АГМК чамаси 30 метрлар масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 30

"Қизилқум" футболчиси офсайд ҳолатида қолиб кетди.
- 27
Григалашвили узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Ноаниқ.
- 25
Ҳар икки жамоа ҳужумлари асосан марказда кичик фол эвазига тўхтатилмоқда.
- 23
Жарима майдони ичида Акром Комилов йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 21
Ўйин ўртача темпда давом этмоқда.
- 19

"Қизилқум" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди
- 18
Сардор Раҳмоновнинг зарбасидан сўнг Бобур Йўлдошев тўпни қайтариб юборди.
- 16
Қизилқум ҳавфли ҳужум уюштирди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 15
АГМК майдон марказида тўпни эгаллаб туридди.
- 13
Акром Комилоы Эркин Убайдуллаевдан қочиб кета олмади.
- 11
Олмалиқликлар жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 9
Акром Комиловнинг олис масофадан берган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.
- 7
Навоийликлар тўпни назорат қиляпти.
- 6
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.
- 4
Дарвозаси томон йўлланган айёрона зарбани Валижон Раҳимов эгаллаб олди.
- 2
Жарима майдони ичига оширилган тўпни Нестеров ушлаб олди.
- 1

Ўйинга старт берилди.
- 0
Бироздан сўнг Суперлига 19-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК учрашуви старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин


Изоҳлар (0)