"Қизилқум" - "Андижон" ўйини видеошарҳи

Мавсумнинг дастлабки ўйини Навоийда кечди. "Ёшлик" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.

Даставвал 30-дақиқада Ойбек Қиличев жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда эса «Қизилқум» бош мураббийи Ҳамиджон Актамов Элдор Бойматовнинг ўрнига Шерали Жўраевни майдонга туширди. Актамовнинг ушбу ўзгартириши ўз мевасини бермай қолмади. Айнан Жўраев 72-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди ва ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Қуйида ушбу учрашув видеошарҳи билан танишиш имконига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!