
"Қизилқум" - КХДР баҳсида ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди
Бугун Никола Лазаревич бошчилигидаги "Қизилқум" клуби Анталиядаги йиғин доирасида навбатдаги назорат баҳсида майдонга тушди.
Навоийликларга бу сафар Шимолий Корея терма жамоаси рақиблик қилди.
Кучли ёмғир остида ўтган учрашувда рақиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга КХДР терма жамоасининг 19-рақамдаги футболчиси Сонг Хе Ким муаллифлик қилди.
Халқаро ўртоқлик учрашуви
«Эмирхан» СМ майдони
КХДР терма жамоаси - «Қизилқум» - 1:0
Бош ҳакам: Баялиев Урмат
Ёрдамчи ҳакамлар: Талипжанов Исмаил, Канйбек Азизбек
Захира ҳаками: Кадйрова Малика
Назоратчи: Гришенко Сергей
Гол: Сонг Хе Ким 60 (1:0)
КХДР терма жамоаси: Кванг Жун Ю, Жин Хёк Ким, Кук Чол Жанг, Кум Чол Ри, Там Ке, Кванг Нам, Кук Жин Ким, Рёнг Ил Чоэ, Кванг Мёнг, Чунг Гук, Кум Сонг.
Захира: Жу Хёк Канг, Хви Нам Жон, Жо Гук Ри, Ил Сонг Ри, Кванг Хун, Рянг Ин Чоэ, Мёнг Сонг, Ю Сонг Ким, Кук Чол, Сонг Хе Ким.
"Қизилқум" жамоаси: Санжар Қувватов, Илҳомжон Ваҳобов, Шаҳзод Рахматуллаев, Жамбуи Жигаури, Ален Машович, Душан Мийич, Дилшод Комилов, Диёр Рахматиллоев, Фарҳод Бекмуродов, Никола Кумбурович, Роман Папарига.
Захира: Фарҳод Раҳматов, Даврон Анваров, Илҳом Кенжаев, Шаҳзод Туропов, Муродали Усмонов, Самандар Шукруллаев, Асадбек Бахшиллоев, Султон Раҳматов, Файзулло Жуманқўзиев, Фарруҳ Жўраев.
Комментарии