Ads

“Аждарлар” Суперлиганинг 19-турида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлишади.

“Қизилқум” – “Насаф” учрашуви 14 август шанба куни Навоийдаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:30да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 41 бор куч синашишган. Натижалар “аждарларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 24 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Қизилқум” ғалабага эришган. 10 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.
Тўплар нисбати 44:75 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Қизилқум” – “Насаф” 3:1, “Насаф” – “Қизилқум” 7:1.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 10 май куни Қаршида ўтказган. Бу учрашув 1:1 ҳисобида якунланган.

Навоийдадаги ўзаро баҳсларга оид

Жамоалар шу пайтгача Навоийда 20 бор куч синашишган. 8 беллашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 6 учрашувда дуранг қайд этилган ва 6 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 52 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 27:25.

Эътиборингизга, Навоийда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

10.11.2018 Қизилқум – Насаф 2:0
18.03.2018 Қизилқум – Насаф 1:2
29.04.2017 Қизилқум – Насаф 1:1
25.09.2016 Қизилқум – Насаф 3:3
26.08.2015 Қизилқум – Насаф 1:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shaxboz Bekmurodov
14/09/2019 09:55
NASAFni rasmiy sayitiham yaxshi ishlamayabti, har hil NASAF haqidagi roliklar bilan jamoga mehir uyg‘ota olish mayabti, hullas nomiga ish ketayabti, o‘yinlardan parcha, muhlislarni stadionga kirib kelishi stadion ko‘rinishi va hakoza qiziqtirish kerak.