"Қизилқум" - "Ростов" U-19 иштирокидаги ўйинни майдон четида иккита жамоа кузатди, бунга сабаб...
Туркияда кўплаб клублар йиғин ўтказишаётганидан хабарингиз бор. Бундан бир неча дақиқа олдин “Аркадия” майдонида “Қизилқум” клуби “Ростов” U-19 жамоаси билан беллашди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Мазкур ўйинни майдон четида иккита жамоа – “Андижон” ҳамда Россиянинг “Тверь” клублар бевосита кузатиб боришган. Бунга сабаб шундаки, улар майдон бўшашини кутиб туришган.
Чунки айнан “Андижон” билан “Тверь” иштирокидаги учрашув ҳам бугунга ва “Аркадия” майдонида ўтказилиши белгиланган. Бу борада “Андижон” клуби матбуот хизмати “вакилларимиз ва рақибларимиз “Аркадия” стадионидаги майдон бўшашлигини кутиб “Қизилқум” – “Ростов” баҳсини кузатишмоқда”, - дея хабар ёзиб қолдирган. Ўйин Тошкент вақти билан 19:30 га белгиланган.
Фикрлар