“Қизилқум” Агамурадов бошчилигида илк назорат учрашувини ўтказади

Янги бош мураббий – Тачмурад Агамурадов  раҳбарлигида Суперлига баҳсларига тайёргарлик кўраётган “Қизилқум” жамоаси 7 июнь куни Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказади.

Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуаси майдонида бўладиган ўйин 19:30да бошлади.

Мазкур футбол учрашуви юртимизда жорий қилинган қатъий карантин чоралари асосида ташкил қилинади ва мухлисларсиз ўтказилади.

“Қизилқум” 13 июнь куни Суперлиганинг 4-тури учрашувида Тошкент вилоятининг АГМК клубини қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!