
"Қизилқум" бош мураббийи Лазаревич кетди...ми?
Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида бош мураббий масаласида янгилик пайдо бўлди. Гап шундаки, сербиялик Никола Лазаревич ўз ватанига қайтиб кетган. Бу борада ЎзПФЛ шундай хабар қилди:
"Маълумотда айтилишича, клуб бош мураббийи сифатида рўйхатдан ўтказилган Никола Лазаревич соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб даволаниш учун Сербияга жўнаб кетган. Шундан келиб чиқиб, ёрдамчи мураббий Акмал Холиқов вақтинча бош мураббий вазифасини бажаради", - дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" 3 та турдан сўнг 1 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этиб, 12-поғонани эгаллаб турибди.
4-турдан ўрин олган "Хоразм"га қарши ўйини эса қолдирилган.
Фикрлар