"Қизилқум" давралар оралиғида ҳужум чизиғини кучайтиради

"Ҳар иккала жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш қилди, гол уриш учун вазиятлар яратилди. Биз ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик ва ютқаздик. Бизнинг асосий муаммомиз, ҳужумларни гол билан якунлай олмасликда. Бугунги ўйин бўйича йигитларга эътироз йўқ.

Давралар оралиғида ҳужум чизиғимизни кучайтиришни режалаштирганмиз. Кимни олиб келишни бош мураббий ҳал қилади. Айтганча, бугун гол урган легионеримиз жароҳат билан ҳаракат қилгани сабабли ўзини тўлиқ кўрсата олмади", - деб Худоёровнинг сўзларини келтириб ўтди "Бунёдкор" расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!