"Қизилқум" финалда ютқазди. Таркибда эса янги футболчи бор
Екатеринбургдаги “Иннопром-2024” мусобақасининг финалига йўл олган “Қизилқум” клуби мезбонлар – “Урал”га қарши ҳал қилувчи ўйинда иштирок этишди. 14-дақиқада мезбонлар футболчиси Хрисанфов томонидан киритилган ягона гол туфайли “Урал” ғалаба қозонди.
Шуни таъкидлаш керакки, “Қизилқум” таркибига Бангладеш чемпионатида фаолият олиб борган ярим ҳимоячи Асрор Ғофуров қўшилди ва у финалда “Қизилқум” таркибида майдонга тушди.
“Қизилқум”: Хумоюншоҳ Сайётов, Илҳом Ваҳобов, Файзулла Қамбаров, Самандар Шукуруллаев, Азиз Усмонов, Шахзод Раҳматуллаев, Хумоюн Абдуалимов, Диёр Раҳматиллоев, Файзуллан Жуманқўзиев, Муҳаммадали Ғиёсов, Асрор Ғофуров.
Захирадан майдонга тушганлар: Асадбек Асадов, Бобомурод Бозоров.
Фикрлар