"Қизилқум" ҳам тайёргарликни бошлади

TIGGO 2 PRO

"Қизилқум" янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаси маълум қилди.

Бугун Навоийдаги "Кимёгар" спорт мажмуасида клуб бўлажак мавсум учун илк ўқув машғулот йиғинига киришди.

Тушликдан сўнг бошланган машғулотларда асосан тўп билан юкламалар бажарилди. Қолаверса мураббийлар штаби футболчиларнинг тикланиш жараёнини диққатлик билан кузатиб борди.

Маълумот учун, Никола Лазаревич бошчилигидаги асосий жамоа 6 январдан Навоийдаги қароргоҳда йиғилади ва 25 январга қадар шу ерда қишги йиғин машғулотларини олиб боради. 26 январдан йиғин Тошкентга кўчирилади. Пойтахтдаги машғулотлар эса 5 февралга қадар давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!