"Қизилқум" ҳозирча икки нафар футболчи билан хайрлашди. Қишки йиғин Туркия ёки БААда ўтказилиши мумкин
“Қизилқум” клуби ҳам қишки таътилга чиқиб кетган. Бироқ мураббийлар янги мавсум учун селекция ишларини олиб боряпти. Таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ.
Sports.uz сайти маълумотига қараганда, “Қизилқум”ни тарк этаётган футболчилар бор. Масалан, ҳужумчи Воҳид Шодиев жамоа билан хайрлашган. У якунига етган чемпионатда 22 та ўйинда 1 та гол урди. 34 ёшли футболчи катта эҳтимол билан фаолиятини якунлаши кутилмоқда.
Бундан ташқари, “Оқ-тепа”дан ижарага олинган нигериялик ҳужумчи Иброҳим Томива билан тузилган шартнома ҳам якунига етган. У 17 та беллашувда 2 та гол урди.
Маълум бўлишича, бир қатор янги футболчилар билан ҳозирда музокаралар олиб бориляпти. "Қизилқум"нинг янги мавсумга тайёргарлиги 5 ёки 6 январдан бошланиши мўлжалланмоқда. Дастлабки йиғин Навоийда ўтказилади, сўнг Тошкентда давом эттирилади. Шунингдек, чемпионат бошлангунига қадар Туркия ёки БААда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш ҳам режалаштириляпти.
Фикрлар