“Қизилқум” легионери билан шартномасини узайтирди

  • 12.01.2026 12:03
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган мавсумда “Қизилқум” таркибида ишончли ҳаракатлари билан навоийлик мухлислар меҳрини қозона олган грузиялик ярим ҳимоячи Жамбули Жигаури янги мавсумда ҳам “кончилар” шарафини ҳимоя қилади. Футболчи клуб билан амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтирди. Жигаури ўтган йилнинг бошида “Қизилқум” билан шартнома имзолаган эди.

Tecno

Маълумот учун, футболчи ўтган мавсумда 28та учрашувда майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!