"Қизилқум" "Насаф"ни ютолмаяпти. Алиқулов бу ёқимсиз анъанага чек қўя оладими?

ФИФА кунларидан сўнг Суперлига яна қайтмоқда. “Насаф” жамоаси эса навбатдаги турда Навоийга сафар қилади. Беллашув 1 апрель куни соат 18:15 да бўлиб ўтади.

Қуйида жамоаларнинг ҳозиргача ўтказган учрашувлари ҳақидаги статистик маълумотлар билан танишишингиз мумкин:

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 48 бор рўбарў келишган. Бўлиб ўтган 30 учрашувда «аждарлар», 7 ўйинда эса навоийликлар зафар қучишган. 11 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 93:48. Устунлик қаршиликлар тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича:  «Қизилқум» – «Насаф» 3:1, «Насаф» — «Қизилқум» 7:1.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2022 йили 19 октябрь куни Навоийда ўтказган. Бу учрашув 1:2 ҳисобида “Насаф”нинг ғалабаси билан якунланган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

19.10.2022 й. Қизилқум - Насаф - 1:2

17.05.2022 й. Насаф - Қизилқум - 5:0

16.09.2021 й. Насаф - Қизилқум - 2:1

10.04.2021 й. Қизилқум - Насаф - 1:2

10.09.2020 й. Насаф - Қизилқум - 4:0

«Насаф» футбол клуби матбуот хизмати.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!