"Қизилқум" назорат баҳсида ютқазди. Таркибга эса аргентиналик футболчи қўшилди

Туркияда йиғин ўтказаётган “Қизилқум” сафига куни кеча аргентиналик футболчи қўшилди. 1992 йилда туғилган Гонсало Ритакко ярим ҳимоячи ҳисобланади. Ўтган йили Эквадор чемпионатида “Дельфин” шарафини ҳимоя қилган. Айни пайтда у “Қизилқум” машғулотларида иштирок этяпти.

Бугун навоийликлар режага кўра, Россиянинг “Динамо” (Махачкальа) жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказдилар. Ушбу ўйинда “Қизилқум” 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

“Қизилқум” бошланғич таркиб: Игнатий Нестеров, Олег Толмасов, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Эркин Бойдуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Гонсало Ритакко, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Александар Станиславлевич.

Жамоанинг навбатдаги ўйини 15 февралга белгиланган бўлиб, шу куни Украина жамоаси рақиб бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!