"Қизилқум" Россиядаги халқаро турнирни ғалаба билан бошлади
“Қизилқум” жамоаси Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил қилинган “Иннопром-2024” халқаро мусобақасидаги ярим финал учрашувини ғалаба билан бошлади.
Жамшид Саидов жамоаси илк ўйинни Сербиянинг “ИМТ Белград”га қарши ўтказди. Қизғин ўтган учрашувда “Қизилқум” рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
“Қизилқум”: Хумоюншоҳ Сайётов, Илҳом Ваҳобов, Николай Тарасов, Файзулла Қамбаров, Самандар Шукуруллаев, Азиз Усмонов, Шахзод Раҳматуллаев, Хумоюн Абдуалимов, Диёр Раҳматиллоев, Асадбек Асадов, Муҳаммадали Ғиёсов.
Захирадан майдонга тушганлар: Файзулла Жуманқўзиев, Бобомурод Бозоров.
26 ва 71-дақиқаларда Муҳаммадали Ғиёсов ўз дублини нишонлаган бўлса, учрашувга нуқта қўйган гол муаллифи 80-дақиқада Николай Тарасов томонидан амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада шунингдек, Россиянинг "Урал" ҳамда Тожикистоннинг "Равшан" жамоалари ҳам иштирок этмоқдалар.
Фикрлар