"Қизилқум" Суперлига юлдузини ўз сафига қўшиб олди! (фото)

Навоийнинг "Қизилқум" клуби янги трансферни эълон қилди.

Якунланган мавсумда Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида харакат қилган, Ўзбекистон терма жамоасига мунтазам номзод бўлган, Ўзбекистон кубогида 2 маротаба ва чемпионатда 3 марта чемпион бўлган, Хорватиянинг “Хайдук”, Қатарнинг “Ас Сайлия” жамоаларида легионер бўлиб бир неча мавсум харакат қилган, 2019 йилда Ўзбекистон суперлигаси тўпурари ҳисобланган тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов янги 2022 йилги мавсумдан "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади.

Темурхўжа Абдухолиқов ҳақида қисқача маълумот:

Тўлиқ исми: Темурхўжа Абдухолиқов
Туғилган сана: 25.09.1991 й
Тўғилган жойи: Тошкент
Миллати: Ўзбек
Ампула: Ҳужумчи

Футболчининг тўп тепган жамоалари: “Бунёдкор – 2” , “Пахтакор” , “Хайдук” (Хорватия), “Локомотив”, “Ас Сайлия” (Қатар), “Хаур-Факкан” (БАА).

photo_2022-01-26_17-09-14

"Қизилқум" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fanat Navbahor Fc
26/01/2022 18:04
yahshi transfer gap yo