"Қизилқум" Суперлигада чемпион бўлган легионер билан шартнома имзолади

TIGGO 2 PRO

Навоийнинг "Қизилқум" клуби таркибини кучайтиришда давом этяпти. Бу сафар клуб грузиялик легионер Жаба Жигаури билан шартнома имзолади.

Клуб матбуот хизмати эса ушбу трансферни рман эълон қилди.

Билсангиз керак, Жигаури 2023 йилнинг ёзида "Насаф" клубига келган ва бир ярим мавсум давомида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилди. Ўтган мавсумда эса "Насаф" билан чемпионликни қўлга киритди.

Жаба қаршиликлар таркибида бир ярим йил давомида 52 та учрашувда майдонга тушиб 8 та гол урди ва 1 та ассистни бажарди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!