"Қизилқум" устози АГМКдан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

"Ўйин тўғрисида нима дейишга ҳам ҳайронман. Бугун ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчиларга имкон беришни мақсад қилган эдик. Қолаверса, ёш футболчилар ҳам майдонга тушишди. Юта қолмаган бўлсак-да улар бугун ёмон ҳаракат қилишмади.

Баъзи вазиятлардаги хатоларни инобатга олмаганда, бугун яхши ўйин кўрсатилди. Секин-аста шундай ўйинлар орқали ёшлар ҳам тажриба тўплайди. Бугун ўзим кўришни истаган футболчилар ҳаракатларини бевосита ўйинда кузатиб олиш имконига эга бўлдим", - деб Актамовнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!