"Қизилқум" устози "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Ўзбекистон Лига Кубогининг 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қизилқум» (3:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар мураббийи Обид Худоёров иштирок этди. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Ҳар иккала жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш қилди, гол уриш учун вазиятлар яратилди. Биз ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик ва ютқаздик. Бизнинг асосий муаммомиз, ҳужумларни гол билан якунлай олмасликда. Бугунги ўйин бўйича йигитларга эътироз йўқ.

Давралар оралиғида ҳужум чизиғимизни кучайтиришни режалаштирганмиз. Кимни олиб келишни бош мураббий ҳал қилади. Айтганча, бугун гол урган легионеримиз жароҳат билан ҳаракат қилгани сабабли ўзини тўлиқ кўрсата олмади, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!