"Қизилқум" вилоят футбол мактаби билан ҳисоб-китоб қилди ва трансфер тақиқидан қутулди
Аввалроқ 7 та клуб ЎФА қошидаги футбол мактаблари ёки академиялари билан ҳисоб-китоб қилмагани учун уларга нисбатан трансфер тақиқи қўйилиши мумкинлиги эълон қилинганди.
ЎФА ўз вилоятидаги футбол клублари билан шартнома имзолаган "Бухоро", "Қизилқум", "Нефтчи", шунингдек, ўз вилояти академиялари билан ҳамкорлик қилган "Сўғдиёна", "Динамо", "Навбаҳор" ва "Арал" клубларига 24 декабрь санасига қадар вақт берганди. Шартномавий мажбуриятлар мана шу муддат ичида бажарилмагач, ассосиация 6 та клубга нисбатан трансфер тақиқи қўллаш масаласини ЎФА тегишли қўмитасига киритди.
Юқорида номлари қайд этилган клублар орасидан фақатгина "Қизилқум" белгиланган муддат ичида ўз мажбуриятларини бажаришга эришди.
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар