Қизиқ, ОФК ва ПФЛ қайси талабларга кўра "Бухоро" ("Нурафшон")ни лицензиялашдан ўтказди?

ОФК веб-сайтида 2021 йилги лицензиялаш жараёни натижалари эълон қилинди. Унга кўра, бу йил 12 та ўзбек клуби ОФК лицензиясига эга чиқди. Ўзбекистон лицензия олган клублар сони бўйича Япония ва Жанубий Кореядан сўнг, БАА билан 3-поғонани бўлишиб турибди.

Клублар ОФК онлайн платформаси – AFC CLASга 5 асосий тамойил: спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий, молиявий мезон бўйича зарур ҳужжатлар тўпламларини юклаб боришди.

Барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда, 2022 йилги мусобақаларда қатнашиш учун лицензиялар 3 хил тоифада тақдим этилди:

ОФК лицензияси (12 та клуб) – “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, АГМК, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Насаф”, “Локомотив”, “Турон”, “Динамо”, “Металлург”.

Миллий лицензия (12 та клуб) – “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, АГМК, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Насаф”, “Локомотив”, “Турон”, “Динамо”, “Металлург”.

Миллий лицензия (шартли равишда – 9 та клуб) – “Машъал”, “Навбаҳор Лочинлари”, “Қўқон-1912”, “Шўртан”, “Хоразм”, “Андижон”, “Сурхон”, “Янгиер Қурувчи”, “Арал Самали”.

Рўйхатда “Бухоро” (“Нурафшон”)нинг ҳам борлиги эътиборни тортди. Клубда муаммолар борлигини деярли барча билади. Бу муаммо яқиндагина пайдо бўлмади. Мавсум бошидан бери кўриниб турган жиҳат. Клуб уй ўйинларини деярли 2 йилдан бери асосий майдонда ўтказмаяпти.

Клубда футболчиларнинг маошлари билан боғлиқ узилишлар етарлича. Буни клубнинг собиқ бош мураббийи Усмон Тошев SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида маълум қилганди.

Қолаверса, ходимларнинг маошлари вақтида тўланмаётганди. Мисол учун, шу йили сентябрь ойи ўрталарида "Нурафшон" клуби матбуот котиби 2 ойдан бери (июль-август) маош олмаётгани учун иш ташлаш эълон қилганди. Бу клуб расмий телеграмдаги саҳифасида ёзиб қолдирилди. Анча вақтдан кейин бу пост ўчириб юборилган бўлса-да, факт шундан иборатки, жамоада молиявий муаммолар, қарздорликлар бор.

9234952385

Бу йили жамоа сафига бориб қўшилган футболчилар-ку, клуб стадионини кўрмаган бўлса ҳам ажаб эмас. Кўзга кўринган мана шу иккита энг муҳим жиҳат турганда, қандай қилиб лицензиялашдан клуб ўтказилганига ҳайрон қоласан киши.

Клубларни лицензиялаш регламенти 14-бобида шундай дейилган:

photo_2021-11-22_23-29-00

Хўп, клубнинг уй ўйинларини ўтказадиган стадиони мавжуд. Камида стадиондан фойдаланиш учун шартномаси бордир. Лекин нега унда деярли 2 йилдан бери жамоа бу стадионда ўйнамаяпти? Муаммо фақатгина майдон майсасидами? Ундай бўлса бу камчиликни бартараф қилиш учун йиллар сарфланадими?

14-бобдаги 3-банд ҳам эътиборни тортди. Стадион мавсум олдидан ЎзПФЛ томонидан белгиланган тартибда тасдиқланиши ва лицензия талабгори шарафини ҳимоя қилувчи шаҳарда жойлашган бўлиши лозим. 

Стадион Бухоро шаҳрида. Аммо қандай қилиб мавсумга тайёр бўлмаган стадион ЎзПФЛ томонидан тасдиқланди? Шуниси қизиқ!

AFC CLAS - ОФК онлайн платформасига 5 асосий тамойил: спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий, молиявий мезон бўйича зарур ҳужжатлар тўпламларини юклаб борилди. Лекин булар орасидан 3 та тамойил қандай тўлдирилди экан?!

ОФК вакилларига ҳужжатларда жавоб бериш мумкиндир. Лекин футбол жамоатчилигига нима дейсиз?!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
23/11/2021 13:51
UFA va PFL dagilar bir umr farzand dog'idan boshi chiqmasin.
Baxil Alihuja
23/11/2021 15:11
Футболни коррупцияга ботирганлар айнан шу УФА ни рахбарларидир!