Қизларимиз бокс бўйича Осиё чемпионатини биринчи ўрин билан якунлади

  • 25 январь, 2023, 15:03
  • 0
  • Бокс
Таиландда ўтаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатида қизлар ўртасидаги беллашувлар ниҳоясига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, чемпионликни муносиб ҳимоя қилди. Бугун ўтказилган финал жангларида 5 нафар ҳамюртимиз олтин медалга сазовор бўлди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
 
Олтин медаль:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
 
Кумуш медаль:
-57 кг: Ситора Турдибекова
-70 кг: Азиза Зокирова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова
 
Бронза медаль:
-63 кг: Зиёда Ярашева
-81 кг: Саҳобат Ҳусанова
 
Эртага йигитлар ўртасидаги финал жанглари ўтказилади. Унда 10 нафар ҳамюртимиз чемпионлик учун баҳс олиб боришади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!