Қизларимиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
Бироз олдин ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида Шаҳзод Музаффаров бугунни кунни ғалаба билан бошлагани ҳақида маълумот берган эдик. Ундан ташқари, икки нафар қизимиз ҳам ўз жангларини ўтказди.
-57 кг вазнда Ситора Турдибекова Беларусь вакили Марина Милиарчикни 5:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда навбатдаги босқичга йўл олди.
-60 кг вазндаги боксчи қизимиз Дилфуза Бекова венгриялик Ребека Добосга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва жангни 5:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди.
Фикрлар