Қизларимиз учун Туркиядаги турнир якунига етди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир теннисчи қизларимиз учун якунига етди.

Кеча жуфтлик баҳсларида курашни давом эттираётган Лайло Баҳодирова ва Камола Умаровалар чорак финал ўйинларини ўтказишлари лозим эди.

Лайло шериги Дениз Пайкоч билан Чихиро Мурамацу/Мелис Сузер дуэтига 5:7, 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Германиялик Дана Кремер билан жуфтлик ҳосил қилган Камола эса Диа Евтимова/Ясмина Тиньичга қарши кортга чиқиши керак эди. Бироқ ҳамюртимиз ва унинг шериги кортга тушмади ва мусобақани тарк этди.

Шундай қилиб мазкур турнирнинг яккалик баҳсларида Арина Фолц иккинчи давра ўйинларига етиб келган бўлса, Камола Умарова ва  Лайло Баҳодировалар биринчи даврадаёқ курашдан чиқишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!