Қўл жанги бўйича мамлакат чемпионати старт олди
Пойтахтимиздаги “Универсал“ спорт саройида қўл жанги бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси ва бир қатор ташкилотчилар томонидан ўтказилаётган чемпионатда 500 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Чемпионатни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон терма жамоасини маҳоратли спортчилар билан тўлдириш ва жорий йилги спорт мавсумда ўтадиган нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишдир.
Мусобақанинг очилиш маросимида бир қатор спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазрлиги томонидан спорт устаси гувоҳномаси топширилди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг финал баҳслари 31 марть куни ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг финал баҳслари 31 марть куни ўтказилади.
Фикрлар