“Қўқон-1912” - АГМК. Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар устун

Суперлига 25-турда "Қўқон-1912" ўз майдонида АГМК жамоаси билан куч синашади. Клуб матбуот хизмати учрашув олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинларига доир статистик маълумотларни тақдим этди. 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида саккиз марта тўқнаш келган. Ўйинларнинг иккитасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. Тўртта учрашувда олмалиқликларнинг қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар фарқи 9-9 . Ўзаро учрашувларда "Қўқон-1912" 8 очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 17 очко мавжуд.

Барча учрашувлар:

18.04. 2015 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 2:1

26.08. 2015 – Қўқон -1912 – Олмалиқ – 0:1

30.06.2016 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 3:2

22.11.2016 – Қўқон-1912 – Олмалиқ – 2:1

25.05.2017 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 0:0

25.11.2017 – Қўқон-1912 – Олмалиқ – 1:2

12.04. 2018 – АГМК – Қўқон-1912 – 0:0

18.07. 2018 – Қўқон-1912 – АГМК - 3:0

Бошланиш вақтлари

Мазкур учрашув 3 октябрь куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!