"Қўқон-1912" - "Металлург": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'

Норбеков ўрнига Синдоров майдонга тушди.
- 87'
Норбековнинг чалқанча услубда берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 84'
Қутибоевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 82'

Бердиев ва Мерзляков ўрнига Бамба ва Азимов майдонга тушди.
- 79'

Аброр Тошқўзиев ўрнига Тўлқин Эргашев майдонга тушди.
- 76'
Бердиевнинг зарбасини Лобанов ушлаб олишга эришди.
- 74'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шаҳзодбек Убайдуллаев ажойиб тарзда Эргашевни доғда қолдирди.
- 70'
Йосовичнинг зарбаси Лобановга қийинчилик туғдирмади.
- 68'
"Металлург" "Қўқон-1912"нинг яна бир ҳужумини қайтарди.
- 64'

Зоҳид Абдуллаев ўрнига Шаҳзод Убайдуллаев ва Даврон Анваров ўрнига Худойшукур Сатторов майдонга тушди.
- 62'
Хасановнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 59'

"Металлург"нинг бурчак зарбасини Холмуҳаммедов қайтарди.
- 56'

Филипп Раевац ўрнига Ҳамидилло Абдуҳамидов майдонга тушди.
- 53'

Отахонов сариқ карточка ишлаб олди.
- 51'

Холмуҳаммедов амалга оширган бурчак зарбаси ҳеч кимга насиб этмади.
- 49'

Мурод Холмуҳаммедов огоҳлантирилди.
- 48'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! "Металлург" ҳисобни очмоқда. Аброр Тошқўзиев "Қўқон-1912" жарима майдони ичида хоҳлаганини қилди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'
Холмуҳаммедовнинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
- 45+'

Камолиддин Тожиев сариқ карточка олди.
- 45+'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'

Даврон Анваров огоҳлантирилди.
- 41'
Тайм сўнгида темп бироз тушди.
- 38'

Раевац ҳам тиббий ёрдам олди.
- 36'
"Металлург" ўйинни майдон марказига кўчиришга эришди.
- 33'

Тошқўзиев тиббий ёрдам қабул қилиб олди.
- 30'
"Қўқон-1912" футболчиларининг яна бир зарбасига аниқлик етишмади.
- 28'
Қўқонликлар яна ҳужумда фаол ҳаракат қилишмоқда.
- 25'
Жамоалар бироз нафас ростлаб олишди.
- 21'

Ихтиёр Тошпўлатов тиббий ёрдам олмоқда.
- 19'

"Металлург"нинг бурчак зарбаси яна қийинчилик билан қайтарилди.
- 18'
"Марказий ўйингоҳ" атрофига етиб келган футбол мухлислари яхшигина шовқин кўтаришмоқда.
- 16'
Бурчак узатмаси анча хавфли чиқди. "Металлург" фаоллашди.
- 13'
"Қўқон-1912"нинг навбатдаги ҳужуми ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 12'
"Металлург" ҳужумда фол ишлатди.
- 11'
Эргашев "Металлург"нинг иккинчи зарбасини қайтарди. Биринчи зарба ҳимоячиларга тегиб қайтган эди.
- 10'
"Қўқон-1912" стадионининг ҳолати чиндан ҳам ачинарли.
- 9'

Бурчак тўпи бесамар кетди.
- 8'

Муҳаммаданас Хасановнинг ўнг қанотдан уюштирган рейди ва зарбаси жуда хавфли чиқди. Лобанов бир амаллаб уни қайтара олди.
- 5'
Асосан, қўқонликлар ҳужумда фаоллик намойиш этмоқда.
- 3'
Камолиддин Тожиев жарима майдонига етказилган тўпни узоқлаштира олди.
- 1'
Биринчи зарба қўқонликларда. Анча ноаниқ.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Суперлига расмий мадҳияси янграмоқда.
- 0'
Суперлига ушбу турининг марказий учрашувларидан бирига хуш келибсиз.
- 0'
Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.



Фикрлар