"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" ўйини қуюқ туман сабаб тўхтатилди

Сўнгги тур баҳслари бир вақтда бошланди. "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйин 36-дақиқада тўхтатилди. Боиси Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадионни қуюқ туман қоплади.

"Регламентда форс-мажор ҳолати алоҳида кўрсатилган. Бугун мана шу ҳолат Қўқонда рўй берди. Кучли туман сабаб инспектор ҳакамлар ҳаракатини кузата олмай, пастга тушишга мажбур бўлганди. ПФЛ комиссарининг қайд этишича, энди икки дарвоза ҳам бир-бирига кўринмаяпти, ҳакамлар ҳам, футболчилар ҳам кучли туманда қийинчиликка дуч келяпти. Шунинг учун ўйин номаълум дақиқага тўхтади", - деб ёзмоқда ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўзининг Telegram мессенжеридаги расмий каналида.

Якунда учрашув расмийлари ўйинни давом эттиришга қарор қилдилар. Айни вақтда эса мазкур беллашувда биринчи бўлим якунига етди, ҳисоб ҳозирча 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
30/11/2019 18:18
Шу сурхон хеч хам даволин булмайди хар дойим нолигани нолиган
&
Сурхон
30/11/2019 16:04
Таббиат хам хаттоки бу нохак узбек футболидан норози