"Қўқон-1912" - "Қизилқум" 2:2 (видео, пенальтилар серияси)
Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон кубоги 3-босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Қўқон шаҳрида кечган учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча бўлимларда жамоалар биттадан тўп киритишди ва ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат этилди.
"Футбол лотереяси"да эса омад навоийликларга кулиб боқди - 7:6. Шу тариқа Ҳамиджон Актамов шогирдлари 1/8 финалга йўл олишди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар