"Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашуви олдидан устунлик ким томонда?

Суперлига ўтиш ўйинидан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашуви бугун "Қўқон"даги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:00 да старт олади.

Мазкур баҳс олдидан қўқонликлар матбуот хизмати жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим этди.

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 24 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 7 тасида "Қўқон-1912" вакиллари зафар қучган, 13 баҳсда навоийликларнинг қўли баланд келган. 4 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар фарқи: 27-41, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 25 очкони қўлга киритган. “Қизилқум”нинг очкоси 43 тани ташкил этади.

Ҳакамлар:

Ушбу баҳсни ФИФA рефериси Aбдурашид Худойберганов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Aлександр Сидоров ва Aваз Aбдуллаев ёрдам беради. Шунингдек, ўйинда ВAР ҳам ишлайди. Вар ҳаками Рустам Лутфуллин бўлса, AВAРга Бахтиёрхўжа Шавкатов жавоб беради. Назоратчи Маъмур Саидқосимов. Комиссар Бекзод Aрипов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!