“Қўқон-1912” 3 нафар футболчи билан шартномани узайтирди
Гадоев, Салимов ва Акрамов билан келишув узайтирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Қўқон-1912" жамоаси таркибни кучайтириш билан бир қаторда ўтган мавсумдаги асосий таркиб футболчилари билан ҳам янги шартномалар имзолашда давом этмоқда. Ўтган мавсум ҳимоямиз "қўрғони"да асосий ўйинчилар бўлган Шаҳзод Акрамов ва Алишер Салимов билан янги икки йиллик шартнома имзоланди. Шунингдек, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида таркибимизга келиб қўшилган Шоҳруҳ Гадоев янги мавсумни "Қўқон-1912" жамоасида ўтказади.
Шаҳзод Акрамов ўтган мавсум 29 та учрашувда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассист қайд этди.
Алишер Салимовнинг ҳисобида эса 32 та учрашув бор ва у битта ассист қайд этган.
Шоҳруҳ Гадоев эса жамоамиз сафида ўтган мавсум 14 та учрашувда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассист қайд этган.
Гадоев, Салимов ва Акрамовни жамоамиз билан янги шартнома имзолагани билан табриклаб қоламиз",-дейилади қўқонликлар хабарида.
.jpg)



Фикрлар