"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан хайрлашди

«Қўқон-1912» жамоаси 1-даврадан сўнг бир қатор футболчилар билан расман хайрлашди.

Мавсумни биринчи даврасида жамоамиз сафида ҳаракат қилган ярим ҳимоячилар Достон Орипов, Бобур Қосимов ва Муҳаммад Исаев расман тарк этишди. Ушбу ўйинчилар ва клуб ўртасидаги шартномалар икки томонлама бекор қилинди.

«Қўқон-1912» жамоаси ушбу футболчиларга клубдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади", - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!