"Қўқон-1912" бир кунда иккита ўйин ўтказди ва...
Даврон Файзиев бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси бугун Тошкентдаги йиғини доирасида иккита назорат учрашувини ўтказди. Дастлаб “Бунёдкор” фармга қарши баҳс бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувда қўқонликлар 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Таркиб билан танишинг: Акобир Қаюмов, Ҳабиб Шарипов, Азамат Исроилов, Жасур Ўрунов, Фарҳод Мираҳмадов, Достон Орипов, Муҳаммад Исаев, Саидакбар Умаралиев, Сардор Етовқўзиев, Мурод Комилов, Мўмин Мелиев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Қувончбек Чўлпонов, Иброҳим Мухторов, Хамза Хўжаев, Мирзоҳид Жалилов.
“Қўқон-1912”дан Мўмин Мелиев ва Азамат Исроилов ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйдилар. Куннинг иккинчи ярмида Даврон Файзиев жамоаси Суперлига вакили “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушди. Бу сафар “Қўқон-1912” рақибига 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Дастлаб Анвар Ҳожимирзаев қўқонликларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Кейинчалик учрашув охирига қадар “Сўғдиёна” 3 та гол билан жавоб қайтарди.
Асосий таркиб қуйидагича: Низомиддин Зиёвутдинов, Бобур Акбаров, Абдуҳолиқ Қурбонов, Жамшид Ҳасанов, Александр Мерзляков, Санъат Шихов, Бобур Қосимов, Иқбол Маликжонов, Дониёр Исмоилов, Анвар Хожимирзаев, Ислом Исоқжонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Жалилов, Мурод Комилов, Мўмин Мелиев, Фарҳод Мираҳмадов, Жасур Ўрунов, Муҳаммад Исаев, Азамат Исроилов, Сардор Етовқўзиев.
Фикрлар