"Қўқон-1912": Биринчи давра якунлари. Дарвозабонлар ҳақида

 

"Қўқон-1912" жамоаси биринчи давра якунларига доир маълумотларни тақдим этишда давом этмоқда. Бугун клуб дарвозабонларининг биринчи даврадаги иштироклари хусусида тўхталиб ўтилди.

“Қўқон-1912” дарвозасини дастлабки даврада уч нафар дарвозабон қўриқлади. Тажрибали Азиз Ашуров 7 та баҳсда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 6 та тўп ўтказиб юборди. Музаффар Абдуллаев ва Никита Рибкин эса 4 тадан учрашувда майдонга тушишди. Никита Рибкин ҳам ўз дарвозасидан олтита тўп олиб чиққан. Музаффар Абдуллаевнинг кўрсаткичи эса – тўртта.

Биринчи даврада "Қўқон-1912" дарвозаси томон учта пенальти белгиланди. Қизиғи қўқонликлар дарвозасига биринчи даврада белгиланган учала пенальти ҳам Рибкин майдонга тушган ўйинларда кузатилди. Уларнинг биттасини Никита қайтаришга эришди.

Мавсумнинг биринчи қисмида Азиз Ашуров 105 дақиқа ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлай олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!