"Қўқон-1912" бугундан ёзги йиғинини бошлайди. Таркибда ўзгаришлар бўлади
Суперлига йўлланмаси учун курашаётган «Қўқон-1912» жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни бугундан бошлайди.
Бугун Мухсинжон Низомиддинов бошчилигидаги жамоа, Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларидан ҳисобланмиш Чорвоқда тайёргарликнинг биринчи қисмини бошлашади. Йиғинда асосан жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб боришади.
Йиғин давомида клуб сафида бир нечта ўзгаришлар бўлади. Биринчи даврада ҳаракат қилган бир қатор футболчилар билан шартнома бекор қилинса, яна бир қатор тажрибали футболчилар билан шартнома имзоланилади.
Тоғли ҳудудда бугундан бошланадиган йиғин 15 июлга қадар давом этади.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Фикрлар