"Қўқон-1912" эртага водий дербисида майдонга тушади
"Қўқон-1912" расмий "Телеграм" саҳифаси жамоа эртага "Навбаҳор"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказишини маълум қилди.
"Қўқон-1912" жамоаси мавсумга тайёргарликни қизғин тарзда давом эттирмоқда. Суперлиганинг дастлабки ўйинига футболчиларни ҳар томонлама пухта тайёрлаш учун мураббийлар штаби астойдил ишламоқдалар.
Жамоамиз эртага янги мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувини ўтказади. Охирги назорат ўйини Наманган шаҳрида "Навбаҳор" жамоасига қарши бўлиб ўтади.
"Навбаҳор" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик беллашуви эртага, 3-март куни, Намангандаги "Марказий" стадионида, соат 17:00да бошланади", - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Фикрлар