“Қўқон-1912” футболчилари ўзаро ўйин ўтказишди
Кеча, 27 декабрь куни “Қўқон-1912” жамоасининг биринчи йиғини якунига етди. Бир ҳафта давом этган мазкур йиғинда кўплаб футболчилар иштирок этишди.
Кечаги йиғинда футболчилар иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйинда майдонга тушишди. “Марказий” стадионда кучли ёмғир остида бўлиб ўтган учрашувда “Яшиллар” кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ягона голни 63-дақиқада Маъруф Зокиржонов пенальтидан киритди.
Биринчи йиғинда жамоа сафида бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтиш учун ташриф буюришганини таъкидлаш жоиз. Ўтган мавсумни “Норин” сафида ўтказган дарвозабон Муҳриддин Аҳмедов шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, ўтган мавсум кашфиётларидан бири – “Пахтакор” сафида ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассисларда яхши таассурот қолдирган Андрей Сидоров ҳам жамоа кўригида бўлиб турибди.
Биринчи йиғинда жароҳат сабаб, Отабек Ҳайдаров, Иброҳим Раҳимовлар иштирок эта олишмади. Шунингдек, Отабек Зокировда ҳам кичик жароҳат бор. Жамоамиз сардори – Азиз Тўхтабоев ва Андрей Баклановлар мураббийлар штабида иш бошлашди.
Назорат учрашуви
“Қўқон-1912” (яшиллар) – “Қўқон-1912” (қизиллар) – 1:0 (0:0)
Гол: Маъруф Зокиржонов – 63 (пен).
“Яшиллар”: Никита Рибкин (Руслан Матниязов, Ислом Абдуллаев), Исмоил Охунжонов, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев, Маъруф Зокиржонов, Абдуллох Олимов, Аброр Раҳмонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Дониёр Иномов, Достон Мелиқўзиев, Муҳиддин Мамасолиев, Андрей Сидоров.
“Қизиллар”: Азиз Ашуров (Муҳриддин Аҳмедов), Достон Турсунов, Миржалол Қурбонов, Жалил Кимсанов, Шохрух Холматов, Иқбол Маликжонов, Баҳодир Акрамов, Собир Ҳамидов, Ориф Мамажонов, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев (Абдуқаҳҳор Ўктамов).
Фикрлар