“Қўқон-1912” жамоаси “Пахтакор”га қарши тайёргарликни давом эттирмоқда

 

“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги 9-турда ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Ушбу баҳсга тайёргарлик  жараёни қизғин давом этмоқда, деб хабар бермоқда қўқонликлар матбуот хизмати. 

Мураббийлар штаби ўта маъсулиятли баҳсга футболчиларни хам руҳий, ҳам жисмоний томонлама тайёрлаш учун бор куч-ғайратларини ишга солмоқдалар. Ўз навбатида футболчиларимиз ҳам ўз майдонимизда ўтадиган баҳсда мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этишни жиддий мақсад қилганлар.

Дарвозабон Музаффар Абдуллаев ҳамда Руслан Мелзиддиновлар алоҳида машғулотларда иштирок этишмоқда. Қолган барча футболчилар соғ-саломатлар ва мураббийлар кўрсатмалари асосида машғулотларда тўлиқ иштирок этмоқдалар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!