"Қўқон-1912" жамоасининг ёзги йиғин режаси қандай?
«Қўқон-1912» жамоаси биринчи даврани якунлаганидан сўнг кичик танаффусга чиқди.
Жамоа иккинчи даврага тайёргарликни 3 июлдан бошлайди. Ўқув-йиғин машғулотларининг дастлабки босқичи Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида бўлиб ўтади. У ерда жамоа аъзолари асосан жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб боради.
Ўқув-йиғин давомида клуб сафига бир қатор тажрибали футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Фикрлар