"Қўқон-1912" клуби ҳам хайрия акциясига қўшилди

Айни кунларда Республикамизда коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида кўплаб хайрли ишларга қўл урилмоқда. Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил қилингани эса, оғир кунларда қийналган халқимизга кўрсатилган юксак ҳурмат намунаси бўлди. "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Қўқон шаҳрида ҳам минглаб ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Албатта бундай кунларда “Қўқон-1912” футбол клуби ҳам қараб тургани йўқ. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, кеча жамоа томонидан "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 10 000 000 сўм хайрия маблағлари ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга ёрдам учун ўтказиб берилган.

“Қўқон-1912” футбол клуби бундан бир неча кун муқаддам ўзининг мухлислари орасида кам таъминланган оила аъзоларига ҳамда Муқимий мавзесида истиқомат қиладиган 10 нафар ногиронлиги бор оила аъзоларига 10 000 000 сўм миқдорида хайрия қилган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нодирбек жовлиев
01/05/2020 06:20
Ун милиён дийдидими