Бугун Суперлига 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди. Беллашувда мезбонлар олмалиқликлар дарвозасини ўйин охирларига яқин бир марта ишғол қилишди. Ҳал қилувчи гол муаллифи Мурод Холмуҳаммедов. 

Ўтган турда Қаршида имкониятни бой берган Миржалол Қосимов шогирдлари бу гал Қўқонда мағлубиятга учради.

Қуйида беллашувнинг хавфли вазиятлари ва ғалаба келтирувчи голни томоша қилинг:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)