"Қўқон-1912" машғулотларга киришди. Таркибда қандай ўзгаришлар бор?
Ўзбекистон Суперлигасида юзага келган танаффусдан фойдаланиб, қисқа муддат ҳордиқ олган "Қўқон-1912" жамоаси аъзолари кечадан бошлаб яна машғулотларга киришди.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа аъзолари Тошкент вилоятининг "Чимён" тоғ ҳудудида жойлашган сўлим "Green Paradise" дам олиш масканига жойлашиб, машғулотларни бошлади.
Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, жамоа таркибида ҳозирча, ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ. Бу сафарги йиғинга асосий таркибнинг барча аъзолари билан бирга ўринбосарлар сафида ўзини яхши томонлама кўрсатган ёшлар ҳам жалб қилинган.
Тоғдаги машғулотларда мураббийлар штаби асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини кучайтиришга қаратилган машғулотларга кўпроқ эътибор қаратишади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилади. "Чимён"даги жамоа 10 кун шуғулланиши кўзда тутилган.
Фикрлар