"Қўқон-1912". Мавсум-2017 якунлари: ким қанча ўйнади?

Олий лиганинг навбатдаги мавсуми ҳам ўз поёнига етди. Жорий йилги мавсум "Қўқон-1912" учун олдинги чемпионатларга нисбатан муваффақиятли бўлди. Футболчилар бир қатор муҳим баҳсларда ғалаба қозониб, қўқонлик мухлисларни хурсанд этишгани бор гап.

Одатда мавсум поёнига етгач, унинг якунлари сарҳисоб қилинади. Бугундан бошлаб "Қўқон-1912" матбуот хизмати ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда мавсум-2017 якунларига бағишланган маълумотларни тақдим этади. Бугун ким неча ўйинда иштирок этгани хусусида сўз юритамиз. Айтиб ўтиш жоизки, якунланган чемпионат учрашувлари давомида “Қўқон-1912” жамоаси сафида 26 нафар футболчи майдонга тушган.

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи Мурод Ҳолмуҳаммедов, энг кам учрашувда майдонга тушган ўйинчи эса Баҳодир Пардаев. Айтиш жоизки, Баҳодир Пардаевга мавсум бошида Жанубий Кореядан таклиф тушиб, у мавсумнинг қолган қисмини Шарқий Осиёда ўтказди.

“Қўқон-1912” жамоасининг мавсум-2017даги кўрсаткичлари:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!