"Қўқон-1912" меҳмонда киритилган ягона гол эвазига ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида "Машъал" Муборакда "Қўқон-1912"ни қабул қилди.

Биринчи тайм меҳмонларнинг устунлиги остида кечди. 33-дақиқада қўқонликлар футболчиси Қувондиқ Рўзиев рақиб дарвозасини ишғол қилди. Таймнинг сўнггигача муборакликлар ҳам гол уришни уддалади, бироқ учрашувни бошқариб бораётган ҳакам голни инобатга олмади.

Иккинчи таймда мезбонлар олдинга ташланди, бироқ ҳужумчиларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Шу тариқа, "Қўқон-1912" ягона гол эвазига, водийга ярим финал йўлланмасини қўлга киритиб қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!